Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

17-modda. Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар

(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар жумласига қуйидагилар киради: транспорт оқимларининг ҳаракатланиш полосалари бўйича тақсимланишини бошқариш, шу жумладан транспорт оқимларининг ҳаракатланишини транспорт воситаларининг тоифаларига, ҳаракат тезлигига ва йўналишига, уларнинг ҳаракатланиш вақтига қараб гуруҳларга бўлиш; йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, шу жумладан транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи тўсиқлар ва шароитларни бартараф этиш, чорраҳаларни реконструкция қилиш, йўл ўтказгичларни қуриш; светофор объектларини тизимли бошқариш, уларнинг йўл ҳаракатини тартибга солиш циклларини мақбуллаштириш; йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган ҳудудлар чегараларида светофор объектлари кўрсаткичларининг ўзаро алоқадорлигини белгилаш; пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатини таъминлаш, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойларини ва велосипедчилар йўлакларини белгилаш, қуриш, жиҳозлаш ҳамда тартибга солиш мақсадида йўл инфратузилмасини ривожлантириш; йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун устуворликни жорий этиш; йўлдан ташқарида тўхтаб туриш жойларини ривожлантириш; транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш. Транспорт воситаларининг йўлларда тақсимланишини бошқаришда йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва таъмирлаш бўйича тадбирлар, шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичларига таъсир кўрсатадиган капитал қурилишнинг бошқа турлари ҳисобга олиниши керак. Миллий стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бевосита ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этган ҳолда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.