Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш» (рўйхат рақами 933, 2000 йил 9 июнь) ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни (рўйхат рақами 934, 2000 йил 9 июнь) тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон);
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 17 октябрдаги 223-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-1, 2006 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 469-модда);
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 2007 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда);
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2008 йил 15 январдаги 14-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-3, 2008 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 21-модда);
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2008 йил 30 майдаги 88-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-4, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 246-модда).
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)
Q2-band. Q2-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.