Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

8-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 8-банд

ДЙҲХХ ходими белгиланган тезликка риоя этилмаган ҳолларда маъмурий баённомани расмийлаштирганда белгиланган тезлик кўрсаткичини албатта кўрсатган ҳолда қандай тезликда ҳаракатланиб келганлигини қайд этиши лозим. Масалан, «ҳайдовчи 50 км/с тезлик чегараланган йўл белгиси таъсири доирасида 95 км/с тезликда ҳаракатланиб келди». Тезлик тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланади. Ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда маъмурий баённома тузилади. Ушбу талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.