Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

73-band. V. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш — 73-банд

Ҳуқуқбузар жаримани Кодексда белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш мақсадида ижро ҳужжатлари «E-maʻmuriy ish» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади, бунда жаримани ихтиёрий тўлаш имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш ушбу қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради. Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради. Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.