Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз мазкур Йўриқноманинг 1²-иловасига мувофиқ шаклдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда уни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
Унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар, Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари билан қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари, log-файллар ва бошқа ҳужжатлар) электрон алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида «E-maʻmuriy ish» тизимига конвертация қилиш йўли билан тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)
6¹-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 6¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.