Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

58-band. IV. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят бериш ва протест билдириш — 58-банд

Ҳуқуқбузар ўзига нисбатан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ушбу маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Шунингдек, маъмурий иш юзасидан жабрланувчи ва унинг қонуний вакили ҳамда адвокатлар белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят берилиши мумкин. Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ДЙҲХХ мансабдор шахси қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин. Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилинган мансабдор шахс орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган мансабдор шахс шикоятни олгач, уни уч кун ичида иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.