Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

5-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 5-банд

Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (кейинги ўринларда электрон шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма (кейинги ўринларда планшет деб юритилади) ёки компьютер ёрдамида «E-maʻmuriy ish» тизими орқали расмийлаштиради. Электрон шаклдаги маъмурий баённома «Фуқароларнинг биометрик ҳужжатлари электрон тизими» ёки дактилоскопик таққослаш ёхуд мультибиометрик идентификация қилиш дастурлари (кейинги ўринларда идентификация тизимлари деб юритилади) орқали ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаган ҳолда электрон рақамли имзо ёки электрон график имзо ҳамда QR-код (матрица штрихли код) билан тасдиқланади. Содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар, шу жумладан мазкур Йўриқноманинг 1¹-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда қоғоз шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади. Қоидаларни бузган ҳайдовчилардан жойида жарима олиш қатъиян ман этилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.