Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

45-band. III. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш — 45-банд

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим: маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса; ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса; ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ақли норасо бўлса; ҳуқуқбузарлик зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида содир этилган бўлса; шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса; амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса; маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса; ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса; шахс иши юритила бошлаган пайтда вафот этган бўлса.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.