Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

39-band. III. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш — 39-банд

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида: маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт. Бу ҳолатлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида тузилган баённома, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади. Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс ҳуқуқбузарнинг аввалги ҳуқуқбузарликларининг такрорийлигини аниқлаши шарт. Алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидасини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, авария ҳолатини келтириб чиқариш, одам ташиш қоидаларини бузиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно) ёки транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш, юк ташиш, шатакка олиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришнинг топширилиши қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.