Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

36-band. III. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш — 36-банд

Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 125¹-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128⁶-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно). Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда транспорт воситасини ушлаган ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани тузади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага бириктилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади. Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишлари бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаларини ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради ва бу ҳақда ДЙҲХХ сафдаги Йўл-патрул хизмати бўлим-бўлинмалари шахсий таркиби эътиборига етказилади. Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар жарима майдончасида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади. Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилади. Агарда маъмурий иш бўйича ҳужжатлар ваколати доирасида кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс)га юборилган тақдирда, вақтинчалик ушлаб турилган транспорт воситасини қўйиб юбориш уларнинг рухсати билан амалга оширилади. Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди. Транспорт воситасини жарима майдончасига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ДЙҲХХ ходими қарори (қўйишда — баённома, чиқаришда — рухсатномаси) асосида «E-maʻmuriy ish» тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Жарима майдонига қўйилаётган ҳамда чиқарилаётган автомототранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар жарима майдонининг масъул ходими томонидан ejarima.uz веб-сайтига киритилиши шарт. Бунда, жарима майдонининг масъул ходими автомототранспорт воситасини жарима майдонига қўйишда ejarima.uz веб-сайти орқали ўз шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда унинг давлат рақамини киритганда, автомототранспорт воситасининг асосий реквизитлари автоматик равишда тўлдирилади, автомототранспорт воситасининг ҳолати ва бошқа тегишли реквизитлари эса қўшимча тарзда киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.