Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

19-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 19-банд

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда талоннинг муддатини узайтириш шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ҳайдовчига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома расмийлаштирилиб бериш орқали амалга оширилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси келиб тушмаса, истисно тариқасида маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин. Маълумотнома берилганлиги тўғрисида махсус китобга қайд этилади. Махсус китобни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади. Талон олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган тақдирда вақтинчалик рухсатноманинг муддати тугаб қолган ҳолларда унинг муддати шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам талон келиб тушмаса, истисно тариқасида вақтинчалик рухсатноманинг муддати ўн кун муддатга уч маротаба узайтирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.