Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

17-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 17-банд

Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади. Агар мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган даврда такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарнинг талони олиниб, унга мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда вақтинчалик рухсатнома берилади. Ҳайдовчи вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқариш пайтида такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда унга бошқа вақтинчалик рухсатнома берилиб, унда аввалги вақтинчалик рухсатноманинг амал қилиш муддати қайд этилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.