Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни томонларнинг ярашуви муносабати билан тугатиш мақсадида жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани ишни ДЙҲХХ мансабдор шахси томонидан кўриб чиқиш вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.
Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
ДЙҲХХ мансабдор шахси аризани қабул қилиш чоғида жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига, агар суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)
16²-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 16²-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.