Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида берилган хабар юзасидан ДЙҲХХ ходими ҳодиса содир бўлган жойга етиб келганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 20¹ ва 20²-моддаларига мувофиқ тузилган бўлса, ДЙҲХХ ходими ушбу хабарнома нусхасини олиб билдирги асосида ички ишлар органлари навбатчилик қисмига топширади.
Бунда, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 20¹-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослардан исталган биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ДЙҲХХ ходими йўл-транспорт ҳодисасини умумий тартибда расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсга тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matnЙўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)
15¹-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 15¹-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.