Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари (ВМ қарори №463, 2020)

2-band. 1-боб. Умумий қоидалар — 2-банд

Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус маълумотлар базаси ― Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (кейинги ўринларда ― Ички ишлар вазирлиги) республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими; хорижий автотранспорт воситалари ― хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари; хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ― Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасини бошқарадиган шахс; чиқиш (кириш) божхона пости ― ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ― Давлат божхона қўмитаси) ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлигида амалга оширадиган ва унинг таркибига кирадиган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган давлат божхона органи.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.