Yer kodeksi

9-modda. Ерларни тоифаларга бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш

(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 мартдаги ЎРҚ-1122-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)

Ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади. Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади — ерлардан ер-кадастр ҳужжатларида акс эттириладиган аниқ мақсадларни кўзлаб фойдаланишнинг қонунчиликда белгиланган тартиби ва шартларидир. Ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш йўли билан аниқлаштирилади. Ер участкаларининг ҳуқуқий режими уларнинг ер фондининг муайян тоифасига мансублигидан ва рухсат этилган фойдаланишнинг асосий туридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади. Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади, бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мустасно. Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ушбу модда олтинчи қисмининг талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш эса ушбу Кодекснинг 44¹-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларини ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситаларини, савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш бўйича бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлади. Эгаликда, фойдаланишда ёки ижарада бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мазкур ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ушбу Кодекснинг 36-моддасида белгиланган тартибда бекор қилинганидан кейин ва улар такроран берилгунига (реализация қилингунига) қадар амалга оширилади, бундан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда эътироф этилган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳоллари мустасно. Ер фондининг тоифаси ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тўғрисидаги ҳужжатларда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатларда ҳамда давлат ер кадастри ҳужжатларида, шунингдек Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирмаларда кўрсатилади. Ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш бундай ўтказиш фактларини ғайриқонуний деб ва улар асосида тузилган ер участкаларига доир битимларни ҳақиқий эмас деб топишга, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этишга асос бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.