Ер кодекси

88-modda. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан фойдаланиш

(88-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ-487-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон)

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан қуйидаги мўлжалланган мақсадга кўра фойдаланилади: янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш; тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш; пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш; ер тузиш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш; автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан вилоят ҳокимининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади ҳамда улардан ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларни барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Қишлоқ хўжалик ёки ўрмон хўжалигида зарар келтирилган ерларни тиклаш учун тўланадиган пул. Бу маблағлар ерни яхшилаш, янги ерларни ишлатишга тайёрлаш ва ўрмонларни ўстиришда ишлатилади. KIMGA TEGISHLI Вилоят ҳокимлари ва давлат органлари бу маблағларни қишлоқ хўжалик ва ўрмон хўжалигини ривожлантиришда ишлатади. AMALDA Фермер ўз ерини суғориш учун қуриш ишларида зарар келтирса, ўрнини қоплаш маблағидан сув қўлиплари қуриш ёки дренаж тармоқларини ўрнатишга фойдаланилади. Шунингдек, ўрмон ўтирилган ерда ўрмон ўсимлиги ўстиришга маблағ ажратилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.