Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига моддий маданий мерос объектларининг ерлари киради. Мазкур ерларда улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Моддий маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда муҳофаза зоналари, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналари, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналар белгиланади.
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш ва улардан фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларда муҳофаза зоналарини, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналарини, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналарни белгилаш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnYer kodeksi
75-modda. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
(75-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.