Yer kodeksi

72-modda. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар

(72-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда улардан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари атрофида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланган ёки тақиқланган ҳолда муҳофаза зоналари ташкил этилади. Миллий боғларнинг ерлари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.