Yer kodeksi

64-modda. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари

(64-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига қуйидагилар киради: майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва шу каби ерлар; аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (ўрмон-боғлар, скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва улардан фойдаланиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар). Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган объектларни сақлаш вазифалари ўз зиммасига юклатилган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланишга берилади, бундай объектлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари давлат мулки сифатида шаҳар, туман ижро этувчи ҳокимият органларининг бевосита тасарруфида бўлади. Аҳоли пунктларидаги сув ҳавзаларининг соҳил бўйи ерлари ва қирғоқ минтақасидан биринчи навбатда дам олиш ва спорт мақсадларида фойдаланилади. Умумий фойдаланишдаги ерларда фақат ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларига мос келадиган иморат ва иншоотлар қуришга рухсат берилади, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Йўллар ва ариқ тармоқлари эгаллаган ерлардан ташқари умумий фойдаланишдаги ер участкалари ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ташкилотлар томонидан юридик шахсларга ва фуқароларга енгил турдаги объектлар (савдо чодирлари, дўкончалар, реклама конструкциялари ва шу кабилар) қуриш учун электрон онлайн-аукцион воситасида қисқа муддатли ижарага берилиши мумкин. Давлат мулки бўлган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни ёки уларнинг бир қисмини хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш, ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш (бундан енгил турдаги объектлар, шунингдек ободонлаштириш ва муҳандислик инфратузилмаси объектлари мустасно) ёки мавжуд бинолар ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, шунингдек ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартириш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.