Фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун электрон онлайн-аукцион орқали берилади.
Илмий-тадқиқот муассасаларига, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ер участкаларини қўшимча ижарага олиши мумкин.
Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnYer kodeksi
53-modda. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш
(53-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-973-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/973/0800-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.