Yer kodeksi

49-modda. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ер участкалари бериш

(49-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Қишлоқ хўжалиги кооперативи — қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига, жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари қонунчиликда назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда (хўжалик жамиятлари ҳамда ширкатлари шаклида) ҳам тузилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш мақсадида ер участкалари берилади, мазкур ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилган тақдирда эса улар ижарага қўшимча ер участкалари олиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига электрон онлайн-аукцион орқали берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар ва бошқа агросаноат бирлашмалари таркибига кирганида сақланиб қолади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.