Yer kodeksi

44¹-modda. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш

(44¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)

Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хулосаларни олиш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тақдим этилади: 1) ер участкасининг жойлашган жойи, майдони, кадастр рақами, контурлари сони ва рақами, тупроқ типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги, сув билан таъминланганлик даражаси, ерга бўлган ҳуқуқ эгаси; 2) ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами, бундан ер участкасидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш ҳоллари мустасно; 3) ер участкасидан кейинги беш йил ичида фойдаланиш ҳолати, бундан буён ундан суғориладиган ерлар сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслигини асословчи тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, сув билан таъминланиш даражасидаги ўзгаришлар, шунингдек ушбу вазиятларнинг юзага келишига сабаб бўлган ва уларни бартараф этишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар; 4) қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушган маблағларни сарфлаш йўналишлари; 5) тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари; 6) ўша ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган, суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган миқдорда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари тўғрисида ушбу қисмнинг 1-бандида назарда тутилган маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари; 7) ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади. Бунда суғориладиган ерларни саноат объектлари, якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ажратишга ушбу мақсадлар учун илгари ажратилган ҳудудларда бўш турган ер участкалари қолмаган тақдирда ҳамда реновация ва реконструкция қилиш орқали мавжуд қувватларни ошириш чоралари кўрилганидан кейин, шунингдек саноат мақсадларида кўп қаватли ишлаб чиқариш майдонларини устувор тартибда қуриш шарти билан йўл қўйилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда ҳар бир орган билдирилган таклифни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида бир ой ичида ўз хулосасини тақдим этади. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида камида иккита орган томонидан хулосалар тақдим этилган ҳолларда мазкур масала кўриб чиқилмайди. Хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият кўрсатадиган Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилади ва кўриб чиқиш учун ярим йилда бир марта фармойиш лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши лойиҳасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.