Yer kodeksi

43-modda. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг таркиби

(43-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар: фойдаланиш турига кўра — қишлоқ хўжалиги ерларига ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга; сув билан таъминланиш даражасига кўра — суғориладиган ерларга ва суғорилмайдиган ерларга бўлинади. Қишлоқ хўжалиги ерлари ҳайдаладиган ерларга (суғориладиган ва лалми экин ерлари), кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлар ва бошқа кўп йиллик дов-дарахтлар) эгаллаган ерларга, ташландиқ ерларга, пичанзорларга ва яйловларга бўлинади. Қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофаза қилиниши лозим. Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар иҳота дарахтзорлари, ички хўжалик йўллари, коммуникациялар, сув ҳавзалари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ерларга бўлинади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилади. Бунда мазкур ерлар ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига асосан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида ҳисобга олинади. Агар қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ер фондининг бошқа тоифаларига тааллуқли бўлган ерлар таркибидаги ҳайдаладиган ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, ташландиқ ерлар, пичанзорлар ва яйловлар давлат ер кадастрида қишлоқ хўжалиги ерлари сифатида ҳисобга олинади ҳамда махсус муҳофаза қилинади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қишлоқ хўжалигидан ўзга эҳтиёжлар учун бошқа тоифадаги ерларга ўтказишга алоҳида ҳолларда ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ирригация сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тизимига асосланган сунъий суғориш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси ва ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг унумдорлигини ошириш шартидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.