Yer kodeksi

30²-modda. Сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(30²-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари ҳамда сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс сервитут иштирокчиларидир. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан сервитутдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини талаб қилиш; сервитут ҳақ эвазига белгиланган ҳолларда сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан ҳақнинг ўз вақтида тўланишини талаб қилиш; сервитут муддати тугаганидан кейин ер участкасини ундан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришни талаб қилиш; сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс томонидан сервитутдан шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш; сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс сервитут учун белгиланган ҳақни (мавжуд бўлганда) мунтазам равишда тўламаган тақдирда, шунингдек унда ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари: сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс билан биргаликда сервитут тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиши; сервитут тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсга ер участкасидан чекланган тартибда фойдаланиш имкониятини бериши; сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсга сервитутдан белгиланган мақсадда фойдаланилишига тўсқинлик қилмаслиги; ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ҳисобга олган ҳолда, уни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш учун ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан ер участкасини тартибга келтириши, қўриқлаши, таъмирлаши ва унга бошқача тарзда хизмат кўрсатиши шарт. Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга: ер участкасидан сервитут тўғрисидаги шартномада кўрсатилган мақсадларда чекланган тарзда фойдаланиш; сервитут тўғрисидаги шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда сервитут тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш; сервитутдан фойдаланишда юзага келган тўсқинликларни бартараф этиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш. Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс сервитут тўғрисидаги шартномага ва қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс: ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари билан биргаликда сервитут тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиши; сервитутдан фақат сервитут тўғрисидаги шартномада белгиланган мақсадларда фойдаланиши; сервитут учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бориши (ҳақ белгиланган тақдирда); ўз ҳудудига жамоат эҳтиёжлари учун мўлжалланган бошқа ер участкаси орқали ўтиш имконияти пайдо бўлган тақдирда, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг биринчи талабига кўра ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланишни тўхтатиши; учинчи шахслар билан ер участкасига нисбатан сервитут тўғрисида шартнома тузиш ҳақида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларидан хабарнома олинган тақдирда, шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан ёзма шаклда жавоб бериши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.