Ер кодекси

28-modda. Ер учун ҳақ тўлаш

(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон)

Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олганлик ва ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўланади. Ер участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу Кодексга мувофиқ электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлайди, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплайди. Ўз эгалигида ва фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ерлардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлайди. Ердан фойдаланганлик учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Ер солиғининг ставкалари, уни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қонунчилик билан белгиланади. Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади. Давлат мулкида бўлган ер участкалари учун ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар ер учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўлайди. Агар қонунда ва ижара шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу тартиб доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари ижарасига нисбатан ҳам қўлланилади. Хусусий мулк бўлган ер участкалари учун ижара ҳақи миқдори ва тўлов шакли ижарага берувчи ҳамда ижарага олувчи ўртасида мустақил равишда шартномада белгиланади. Бунда ер солиғини тўлаш мажбурияти ижарага берувчининг зиммасига юклатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI АНГLATADI Ер учун ҳақ тўлаш — ер участкасини олган ёки унда фойдаланаётган шахс давлат ёки ер эгасига пул беришидир. Бу пул ер солиғи ёки ижара ҳақи шаклида олинади. Миқдори ер сифати, жойи ва сув билан таъминланишига қараб ўзгаради. КИМГА TEGISHLI Ер участкасини олган ёки ўзида сақлаган юридик ва жисмоний шахслар. АМАЛДА Қўқон шахри ўрталарида 1000 квадрат метр ер участкасини сотиб олган одам ҳар йили давлатга ер солиғи тўлайди. Агар у бу ерни бошқасига ижарага берса, ижара ҳақи ўзи ва ижарага олувчи ўртасида келишилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.