Yer kodeksi

22-modda. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши

(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Уй-жойга, кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя қилиш ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) ушбу объектларга бўлган мулк ҳуқуқи билан биргаликда бошқа шахсларга ўтаётганда уй-жой, кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади. Уй-жой, корхона, бино, иншоот, кўп йиллик дов-дарахтлар ёки бошқа кўчмас мулк банд этган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишли шартномалари, қарорлари асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи ёхуд янги ижарага олувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш, ижара (ижара шартномасининг амал қилиш муддатига) ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш йўли билан расмийлаштирилади. Уй-жойнинг, корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг, кўп йиллик дов-дарахтларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи янги мулкдорга ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг эгасига ўтган тақдирда, унга ер участкасининг уй-жойнинг, корхонанинг, бинонинг, иншоотнинг, кўп йиллик дов-дарахтларнинг ёки бошқа кўчмас мулкнинг улушига мутаносиб бўлган қисмига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ўтади. Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда ер участкасининг бўлиниши Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бўлинмалари томонидан мазкур Кодекс 10, 21 ва 62-моддаларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиб, кейинчалик ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинади ҳамда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан тегишли электрон кўчирмалар берилади. Ушбу масалалар бўйича низолар суд тартибида ҳал этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.