Yer kodeksi

10⁴-modda. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури

Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига ёки ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш турига нисбатан қўшимча ҳисобланадиган, мустақил бўлиши мумкин бўлмаган ва фақат ушбу турлар билан биргаликда амалга ошириладиган ер участкасидаги фаолият туридир. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури ҳудуднинг функционал зоналаштирилишини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқланган кундан эътиборан белгиланган ҳисобланади. Рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи турларига мувофиқ фойдаланиладиган ер участкасининг майдони мазкур ер участкасининг рухсат этилган фойдаланишнинг асосий ёки шартли рухсат этилган турига мувофиқ фойдаланиладиган майдонидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий (шартли рухсат этилган) ва ёрдамчи турларининг чегаравий нисбати ҳар бир ҳудудий зона учун шаҳарсозлик регламенти, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.