Ер кодекси

10-modda. Ер участкаси

(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)

Ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир. Ер участкасининг чегараси планларда (чизмаларда) қайд этилади ва натурада (жойнинг ўзида) белгиланади. Ер участкасининг майдони натурада (жойнинг ўзида) чегара белгиланганидан кейин аниқланади. Ер участкаси бўлинадиган ва бўлинмайдиган бўлиши мумкин. Ўзининг рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартирмаган ва ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бу иш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган ер участкаси бўлинадиган ер участкаси ҳисобланади. Рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер участкаси бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

Нимани ангlatadi Ер участкаси — давлат кадастрида рўйхатга олинган, аниқ чегараси ва майдони белгиланган ер фондининг бир қисми. Ҳар бир участкасининг ўзига хос хусусиятлари, жойлашиш манзили ва фойдаланиш қоидалари бор. Кимга тегишли Ер участкаси давлат ер фондининг таркибий қисми бўлиб, унга давлат, юридик шахслар ёки жисмоний шахслар эгалик қилиши мумкин. Амалда Агар сиз ўйни қуриш учун 1000 квадратметр ер сотиб олсангиз, бу ер участкаси давлат кадастрида рўйхатга олинади, унинг чегараси харитада белгиланади ва сизга ҳужжат берилади. Кейинчалик сиз унинг қисмини сотиш ёки ўзгартириш мумкин, агар қонун бунга рухсат берса.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.