«Xotin-qizlarni tazyiq va zo'ravonlikdan himoya qilish to'g'risida»gi qonun

-modda. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари

(6¹-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги: хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни, стратегияларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади; хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади; тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш мониторингини ўтказади; тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатади; низоли вазиятларни профилактика қилишга, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир дастурларни ва услубий тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади; хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, судларга давлат божи тўламасдан ариза, шикоят ва даъволар тақдим этади, суд мажлисларида ўзининг ваколатли вакили орқали иштирок этади; Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишини мониторинг қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.