«Xotin-qizlarni tazyiq va zo'ravonlikdan himoya qilish to'g'risida»gi qonun

28-modda. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш

(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)

Зўравонлик факти мавжуд бўлган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг бошпана бериш тўғрисидаги талаби бўйича тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг махсус марказларга жойлаштирилишини таъминлайди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг вояга етмаган болалари улар билан бирга махсус марказларга жойлаштирилиши мумкин. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини махсус марказга жойлаштириш унинг хоҳишига кўра ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади. Зарурат бўлган тақдирда бу муддат махсус марказнинг уставида белгиланган тартибда узайтирилади. Махсус марказга жойлаштириш муддати тугагач, агар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига нисбатан хавф мавжуд бўлса, махсус марказ маъмурияти бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга жойлаштирилган тақдирда, унинг иш жойи (лавозими) сақлаб қолинади. Бунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказга жойлаштирилганлиги унга ушбу марказда бўлган даври, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш учун асос бўлади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказда бўлиш вақти уни таълим муассасасидан машғулотларни ўтказиб юборганлиги муносабати билан чиқариш учун асос бўлмайди. Махсус марказлар ушбу марказларга жойлаштирилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар ҳамда уларнинг вояга етмаган болаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, судларга давлат божи тўламасдан ариза, шикоят ва даъволар тақдим этади, суд мажлисларида ўзининг ваколатли вакили орқали иштирок этади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга, шунингдек уларнинг ўзи билан бирга махсус марказларга жойлаштирилган вояга етмаган болаларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар тазйиқ ўтказганликда ва зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилган шахсдан ундирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.