«Xotin-qizlarni tazyiq va zo'ravonlikdan himoya qilish to'g'risida»gi qonun

24-modda. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордери

(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органи уларнинг номидан ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги ариза билан шахсан мурожаат қилишга ҳақли. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги ариза уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордери уларнинг қонуний вакилига ёки васийлик ва ҳомийлик органига берилади. Ҳимоя ордери берилганлиги ва узайтирилганлиги тўғрисидаги ахборот васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 24 соат ичида юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.