Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш бўйича тадбирларда иштирок этади ва бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради;
ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ва зўравонлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибдаги профилактика тадбирларини ўтказишда иштирок этади;
низоли вазиятларни профилактика қилишга, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир дастурлар ҳамда услубий тавсияларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Xotin-qizlarni tazyiq va zo'ravonlikdan himoya qilish to'g'risida»gi qonun
12-modda. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.