Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди.
Қуйидаги кўчар ва кўчмас мол-мулк давлат тасарруфидан чиқарилган ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарнинг мол-мулки деб эътироф этилади (қонунга мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно):
давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштирилган корхоналарда давлат мол-мулкини хусусийлаштиришни амалга ошириш пайтида аниқланмаган кўчар ва кўчмас мол-мулк;
корхона ҳудудида жойлашган, давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштиришни амалга ошириш пайтида тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган кўчар ва кўчмас мол-мулк.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш, ҳақиқий эмас деб топиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун
24-modda. Мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилишига ҳамда бекор қилинишига йўл қўйилмаслиги
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 декабрдаги ЎРҚ-656-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 03/20/656/1661-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.