«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун

7-modda. Диннинг давлатдан ажратилганлиги

Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотлар ва давлат органларининг фаолияти ўзаро аралашмаслик асосида амалга оширилади. Давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди. Давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил бўлади. Миссионерлик ва прозелитизмни амалга оширишга йўл қўйилмайди. Давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини бажаришни юкламайди, уларнинг қонунчиликка зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Диний ташкилотлар давлат вазифаларини бажармайди. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятини молиялаштирмайди ва динга эътиқод қилувчиларнинг дин билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлайдиган фаолиятга йўл қўймайди. Ўзбекистон Республикасида диний руҳдаги сиёсий партия ва бошқа жамоат бирлашмасининг, республикадан ташқарида тузиладиган диний партиялар ваколатхоналари ва филиалларининг ташкил этилишига ҳамда фаолиятига, сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмалари фаолиятида диний ташкилотларнинг иштирок этишига, шунингдек уларга молиявий ёки бошқа ёрдам кўрсатишига йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.