Диний ташкилотни тугатиш қонунчиликка ва диний ташкилотнинг уставига асосан амалга оширилади.
Диний ташкилотни тугатиш диний ташкилотнинг ваколатли раҳбар органи қарорига биноан ихтиёрий равишда ёки ушбу Қонун 26-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд тартибида амалга оширилади.
Диний ташкилотни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган диний ташкилотнинг раҳбар органи ёки суд тугатувчини — тугатиш комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайди, диний ташкилотни тугатиш муддатини белгилайди.
Тугатиш комиссияси таркибига, қоида тариқасида, тегишли юридик, иқтисодий маълумотга эга ва (ёки) бухгалтерия соҳасида амалий тажрибага эга бўлган шахслар киритилади.
Диний ташкилотнинг раҳбар органи томонидан диний ташкилотни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тугатувчи ҳақидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органга диний ташкилотни тугатиш тўғрисида раҳбар орган қабул қилган қарорнинг электрон кўчирма нусхаси илова қилинган ҳолда уч иш куни ичида электрон тизим орқали тақдим этилади.
Диний ташкилот суд томонидан тугатилган тақдирда, тугатувчи суднинг қарорини электрон тизим орқали олганидан кейин қарорнинг электрон кўчирма нусхасини рўйхатдан ўтказувчи органга уч иш куни ичида тақдим этади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатувчи тўғрисидаги маълумотларни ва диний ташкилотни тугатиш ҳақидаги раҳбар органнинг қарорини олганидан кейин икки иш куни ичида реестрга диний ташкилотнинг тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органларини ва статистика органларини, кўчмас мулкка ва автотранспортга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органларни, шунингдек суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишни таъминлаш бўйича органларни электрон тизим орқали хабардор қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун
27-modda. Диний ташкилотни тугатиш тартиби
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.