«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун

24-modda. Диний ташкилотлар реестри

Рўйхатдан ўтказилган диний ташкилот адлия органлари томонидан электрон тизимда юритиладиган ва ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган диний ташкилотлар реестрига (бундан буён матнда реестр деб юритилади) киритилади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилади: диний ташкилотнинг номи ва унинг қайси конфессияга мансублиги; диний ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили); диний ташкилот фаолият кўрсатадиган ҳудуд; ташаббускорлар (таъсисчилар) иштирокчилар тўғрисидаги ахборот (фамилияси, исми, отасининг исми), алоқа боғлаш учун маълумотлар; раҳбар органнинг номи ва почта манзили, алоқа боғлаш учун маълумотлар; диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган сана ва бошқа ахборот.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.