«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун

15-modda. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) чоғида давлат хизматлари кўрсатиш

Давлат хизматлари, шу жумладан диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) хизматлар адлия органларининг электрон тизими орқали кўрсатилади. Электрон тизимга кириш электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялаш имконини берувчи бошқа усуллар орқали амалга оширилади. Мурожаат қилувчи электрон тизимга кирганидан кейин ўзининг шахсий кабинетидаги тегишли мурожаат турини танлайди, маълумотларни босқичма-босқич киритади ва ҳужжатларни электрон тизим орқали юборади. Электрон тизимда шакллантирилган ёки адлия органлари томонидан юборилган электрон ҳужжатларда матрицали штрих код (QR-код) ва идентификацияланган рақамлар мавжуд бўлади. Бунда электрон ҳужжатда кўрсатилган идентификацияланган рақамни электрон тизимнинг махсус бўлимига киритиш орқали электрон ҳужжат тўғрисидаги ахборотни олиш учун имконият яратилади. Электрон тизимнинг ишлаш тартиби, маълумотларнинг турлари ва шакллари, шунингдек электрон ҳужжатларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.