«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

42-modda. Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат

Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ёхуд васийларнинг ёки ҳомийларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилганлиги тўғрисида, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлиб қолган шахслар бу ҳақда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳақиқатда турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт. Бундай маълумотларни олган васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир зарур чоралар кўриши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.