«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

39-modda. Васий ёки ҳомий томонидан етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш

Васийлик ва ҳомийлик органлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланишини васийдан ёки ҳомийдан талаб қилиши шарт, васийлик ёки ҳомийлик тугатилганда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги муомалага лаёқатли шахс талаб қилишга ҳақли. Васий ёки ҳомий томонидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини сақлашга ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқаришга доир мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда (мол-мулкни яроқсиз ҳолга келтириш, лозим даражада сақламаслик, мол-мулкни белгиланган мақсад учун сарфламаслик, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг қиймати пасайишига сабаб бўлган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга ошириш ва бошқалар) васийлик ва ҳомийлик органи бу ҳақда далолатнома тузиши ҳамда васийга ёки ҳомийга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида талабнома тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.