«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

34-modda. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари

Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васийларнинг ёки ҳомийларнинг мол-мулкига нисбатан, васийлар ёки ҳомийлар эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкига, шу жумладан алиментлар, пенсиялар, нафақалар суммаларига ҳамда бошқа ижтимоий тўловларга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлмайди. Мол-мулк қонунда назарда тутилган асосларга кўра умумий мулк ҳуқуқи асосида васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга, васийларга, ҳомийларга тегишли бўлиши мумкин. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар ўз васийларининг ёки ҳомийларининг мол-мулкидан уларнинг розилиги билан фойдаланишга ҳақли. Васийларга ёки ҳомийларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкидан ўзларининг манфаатлари йўлида фойдаланиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.