«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

30-modda. Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилиши

(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолларда, уларни ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш тўғрисидаги қарор туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида қабул қилинади. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлардан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда фойдаланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ва зарур ёрдамсиз қолдирганда, васийлик ва ҳомийлик органлари уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўриши шарт. Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади. Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади. Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилганлиги унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.