Васий ёки ҳомий ўзининг аризасига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Ҳомий ҳомийликдаги шахснинг талабига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши лозим.
Васийни ёки ҳомийни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш тўғрисидаги қарор туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида қабул қилинади.
Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.
Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади.
Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинганлиги тўғрисида унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун
29-modda. Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши
(29-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Васий ёки ҳомий (болага ёки ўзини бошқалар билан муомала қила олмайдиган кишига қарашчи) ўз ишларини бажаришдан вазифасидан озод қилиниши мумкин. Бу озодлик шахсий аризаси ёки қонуний сабаблар асосида берилади. Озод қилинганидан сўнг, унинг ўрнига янги васий ёки ҳомий тайинланиши керак.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида вояга етмаганлар, ўзини бошқалар билан муомала қила олмайдиган ва чекланган фуқаронларга қарашчи васий ва ҳомийларга тегишли.
AMALDA
Масалан, болага қарашчи васий ўзи ўз шахри ташқарисига кўчиб кетса ёки ўзи касалланса, туман ҳокимидан арзу қилиб озод қилиниши мумкин. Сўнг бошқа ишончли кишига болага қарашчи вазифа берилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.