«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

22-modda. Васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин бўлмаган шахслар

(22-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-723-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 03/21/723/0983-сон)

Қуйидагилар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас: ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки ота-оналик ҳуқуқлари чекланган шахслар; суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса; ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар; ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёҳуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар; ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар; ушбу модда биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар; васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар. Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Nimani anglatadi** Bu modda vasiy yoki homiy bo'la olmaydigan odamlarni ko'rsatadi. Vasiy — bolaning yoki kattalarning ishlarini ko'ruvchi odam, homiy — himoya qiluvchi. Agar odam jinoyat qilgan, bolalarni yomon ko'rgan yoki kasallik bor bo'lsa, u bu vazifani bajarolmaydi. **Kimga tegishli** Bu qonun bola va katta odamlarni himoya qilish uchun zarur bo'lgan shartlarni belgilaydi. **Amalda** Agar erkak sobiq farzandlikka olingan bolani yomon ko'rgan bo'lsa, u boshqa bolaning vasiy bo'la olmaydi. Yoki agar ayol giyohvandlikka mubtalо bo'lsa, unga yangi bolani himoya qilish vazifasini bermaydi.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.