«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

17-modda. Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахслар аниқланганда васийлик ва ҳомийлик органларининг мажбуриятлари

(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органлари: васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун улар ҳақиқатда турган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига тақдим этади; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс аниқланганлиги ҳақида унинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органидан мазкур шахснинг ота-онаси ёки бошқа қариндошлари, турар жойи ва бошқа мол-мулки бор-йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олади; уларни яшаш жойига қайтаришга кўмаклашади. Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда васийлик ва ҳомийлик органларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.