«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

10-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

(10-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида: васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади; васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда амалга оширади; васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга оширади; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; ахборот тизимини юритади; ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этади; ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратади ва такомиллаштиради; оилага тарбияга олинган (патронат) болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилади; етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олиш учун назарда тутилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда уларнинг ўз эгаларига берилиши устидан назорат ўрнатади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.