Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши қабул қилган устав асосида фаолият кўрсатади ва давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтиши керак.
Битта уйда иккита уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативларининг тузилишига йўл қўйилмайди. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативлари, агар уларнинг уставида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда тузилади.
Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
ариза;
умумий (таъсис) йиғилишнинг баённомаси;
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг устави;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативининг номида фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек «кооператив» сўзи бўлиши керак.
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган муддатда кўриб чиқилади ва шу муддат мобайнида қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
тақдим этилган ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш муддати тўғрисида;
уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативини тузиш тартиби ва шартлари бузилган, унинг устави қонунчилик талабларига мувофиқ келмаган ҳолдагина тегишли кооперативни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин. Уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи тузилиши мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
98-modda. Уй-жой қуриш ва уй-жой кооперативларини рўйхатдан ўтказиш
(98-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.