Uy-joy kodeksi

86-modda. Турар жой арендаси шартномаси

(86-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Турар жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин. Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин. Турар жой арендаси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Турар жой арендаси шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати; турар жой арендасининг муддатлари; турар жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари; арендага берувчи арендага бераётган турар жойнинг, муҳандислик қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар; шартнома муддати ўтиши билан турар жойни арендага берувчига қайтариш тартиби; арендага берилган турар жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари; арендага берилган турар жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арендага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби; тарафларнинг жавобгарлиги. Турар жой арендаси шартномасига тарафларнинг келишуви бўйича қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.