Корхона, муассаса, ташкилот билан меҳнат муносабатларини узган ходимлар, шунингдек сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаб турган шахслар, ҳарбий хизматчилар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда улар билан бирга яшаётган барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой бермасдан хизмат турар жойидан кўчириладилар.
Агар хизмат турар жойи ижара шартномаси муддати тугагач, ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шу турар жойни бўшатиб беришдан бош тортсалар, улар бошқа турар жой бермасдан суд тартибида кўчириладилар, ушбу Кодекснинг 80-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
79-modda. Бошқа турар жой бермасдан хизмат турар жойларидан кўчириш
(79-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.