Uy-joy kodeksi

71-modda. Фуқароларга бошқа обод турар жой берган ҳолда кўчириш

(71-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Фуқароларга бошқа обод турар жой берган ҳолда улар муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойлардан қуйидаги ҳолларда кўчирилади: агар турар жой жойлашган уй бузилиши керак бўлса; турар жой белгиланган тартибда авария ҳолатида ёки яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса; турар жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилаётган бўлса. Турар жойлар жойлашган муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйи давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратилиши муносабати билан бузилиши керак бўлса ёхуд турар жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши лозим бўлса, ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга бошқа обод турар жой берилади ва бу турар жой ер участкаси ажратилаётган ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши лозим бўлган турар жой берилаётган корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан берилади. Агар турар жой авария ҳолатида ёки яшаш учун яроқсиз деб топилган бўлса, ушбу турар жойдан кўчирилаётган фуқароларга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа обод турар жой беради. Кўчирилиши муносабати билан фуқароларга берилаётган бошқа обод турар жой ушбу Кодекснинг 9-моддасида белгиланган турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб бериши, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлиши ва майдони илгари эгаллаб турилган майдондан кичик бўлмаслиги керак. Агар ижарага олувчи алоҳида квартирани ёки биттадан ортиқ хонани эгаллаб турган бўлса, унга тегишлигича алоҳида квартира ёхуд худди шунча хонали турар жой берилиши лозим. Агар ижарага олувчи ортиқча уй-жой майдонига эга бўлган бўлса, турар жой бир киши ҳисобига уй-жой майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлмаган ҳажмда, қўшимча уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга бўлган ва амалда ундан фойдаланиб келган ижарага олувчига ёки унинг оила аъзоларига – қўшимча уй-жой майдони нормаси ҳисобга олинган ҳолда берилади. Кўчирилаётган шахсга берилаётган турар жой ижарага олувчини кўчириш тўғрисидаги суд қарорида, маъмурий тартибда кўчирилаётганда эса, прокурор қарорида кўрсатилган бўлиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.